Андижонда наркотик сотаётган йигитлар қўлга олинди (видео)
3-саҳифа
−
18 Октябрь
3597Андижон вилоятида гиёҳванд моддалари олди-бердиси билан шуғулланган 18 ва 28 ёшли фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 октябрь куни вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув бошқармаси билан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида 1996 йилда таваллуд топган фуқаро оғирлиги 100,85 грамм гашиш гиёҳвандлик моддасини 240 минг сўм эвазига пуллаётганда қўлга олинган ва гиёҳванд модда далилий ашё сифатида олинган.
Яна бир ҳолатда жорий йилнинг 16 октябрь куни Андижон шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган фуқаро оғирлиги 0,87 грамм гашиш моддасини 500 минг сўм пул эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда гиёҳванд модда сотаётган шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси