Андижонда мудҳиш ЙТҲ. Tico иккига бўлиниб кетди
3-саҳифа
−
07 Май 2022
15985Андижонда мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда Tico автомобили иккига бўлиниб кетди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
ЙТҲ кеча, 6 май куни соат 10:00 ларда содир бўлган.
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани, Сегазақум МФЙ ҳудудидан ўтувчи А-373 "Ўш-Андижон-Тошкент" автомобиль йўлининг 412-километрида ҳайдовчи – 1973 йилда туғилган Қ.Х. бошқарувидаги Tico русумли ҳамда ҳайдовчи – 1994 йилда туғилган Х.Б. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Tico русумли автомобиль ҳайдовчиси Қ.Х. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ ходимлари томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.