Андижонда коронавирус юқтирганларнинг 78 нафари тиббиёт ходими – Шуҳрат Абдураҳмонов
Жамият
−
13 Апрель 2020
11751Кеча, 12 апрель куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият сабаб вилоят аҳолисига мурожаат йўллади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Шуҳрат Абдураҳмонов мурожаат вақтида Андижонда коронавирусга чалинган 90 нафар беморнинг 78 нафари тиббиёт ходимлари эканини таъкидлаб ўтган.
Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан вилоят аҳолисига мурожаат йўллаганди. У беморлар орасида вирусни қаердан юқтирганини билмадиганлари ҳам борлигини айтиб, огоҳликка чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 896 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 66 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси