Андижонда ХТБ мудири раққосалар билан “вақтичоғлик” қилаётгани акс этган видео тарқалди
Жамият
−
05 Февраль 2022
102701Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод тумани халқ таълими бўлими мудири раққосалар билан банкетда ўтиргани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ мухбири вилоят Халқ таълими бошқармаси Матбуот хизмати билан боғланди.
Вилоят ХТБ расмийси видеодаги шахс ҳақиқатан ҳам Хўжаобод тумани халқ таълими бўлими мудири Шоҳруҳ Ҳамдамов эканини тасдиқлади.
Бироқ, ушбу видео қачон ва ким томонидан олингани маълум эмас. Матбуот котибининг сўзларига кўра, видео эски бўлиши ҳам мумкин.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат назоратга олинган, ўрганишлар ўтказилмоқда. Ўрганиш натижалари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Айтиш жоизки, бундай ҳолат биринчи маротаба содир бўлаётгани йўқ. Ўтган йилнинг июнь ойида Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ресторанда дам олаётгани акс этган видео тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижон вилоятининг қатор туманларида ўқитувчилардан мактабда эрталабдан кечги 22:00 гача бўлиш талаб этилиб, хар хил тадбирлар ва дискотекалар ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси