Сирдарёда амалдорлар раққосалар билан дам олганига изоҳ берилди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ресторанда дам олаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода раққоса қизлар масъуллар хизматида эканини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, видеолавҳада акс этган жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги “Евро Азия” ресторанида юзага келган.

“Ишдан ташқари вақтда бошқа фуқаролар сингари  ресторанга овқатланиш учун борган масъуллар - туман ҳокими ўринбосари (ўша вақтда туман ҳокими ёрдамчиси) туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, “Сувоқова” давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари бўлган.

Мазкур шахслар ўтирган хонага ресторанда хизмат кўрсатаётган  “Шов балет” раққоса қизлари кириб келган. Раққосаларнинг кутилмаганда кириб келиши уларга маъқул келмаган. Шу сабабли раққосаларга пул берилган ва хонани тарк этиши сўралган. Натижада видеодаги ҳолат юзага келган”, дейилади ҳокимлик муносабатида.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ресторан маъмурияти билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Масъул ходимларга жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги эслатиб ўтилган. Шунингдек, лавозимдан озод этиш каби қатъий чора қўлланилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё

Баҳолаганлар

3137

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг