Андижонда Қирғизистондан қарийб 10 кило “гашиш” ташиган курьерлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
10:24 1235 1 дақиқа
Ўзбекистонда Қирғизистон орқали гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган курьерлар қўлга олинди. Бу ҳақда АКИpress хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги қўшма махсус операция ўтказган. Операция натижасида Афғонистондан келтирилган йирик миқдордаги наркотикларни Қирғизистон орқали Ўзбекистонга контрабанда қилиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилган.
Маълумотларга кўра, февраль ойида Ўзбекистоннинг Андижон вилояти Бўстон туманида қирғиз ва ўзбек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан Ўзбекистон фуқаролари А.А.П. (1996 йилда туғилган), Д.З.П. (1990 йилда туғилган), Д.Р.Н. (1980 йилда туғилган) ва Ш.Ш.Т. (1981 йилда туғилган) қўлга олинган.
Қўлга олинганлар Nexia автомашинасида ҳаракатланаётган бўлган. Текшируви давомида улардан 9 килограмм 444 грамм “гашиш” моддаси топилган.
Қўлга олинганлар вақтинча ҳибсга олинган. Ҳозирда тергов доирасида жиноятга алоқадор бошқа шахслар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида қўшни давлатдан келган икки нафар фуқаро 796 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасини “Жартепа” чегара божхона постидан ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган вақтида ушланганди.
Live
Барчаси