Андижонда қайнота куёвининг жарималарини тўлади

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида куёвнинг барча жарималарини унинг қайнотаси тўлади. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюро бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Андижон шаҳрида яшовчи М.А. турмуш ўртоғининг эгалигида бўлган Lacetti автомашинасини бошқариб, йўлларда ҳаракатланиш тезлигини мунтазам равишда меъёридан ошириб келган. Натижада 68 маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимига ИИБ ЙҲХБ органлари томонидан келиб тушган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ М.У.дан жами 28 миллион сўм ундирилиши белгиланган. Шунингдек, автомашина эгаси жарима пулларини тўлаши юзасидан огоҳлантирилган. Қарздорлик суммаси тўланмагани сабаб Lacetti русумли автомашина жарима майдонига киритилган. 

Билдирилишича, куёви М.А. бошқарувида содир этилган жарима учун қайнота 28 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни тўлаб беришини билдирган ва қизининг эгалигидаги автомашинани жарима майдонидан олиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ИИБ жарима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг