Андижонда институт талабаси ётоқхона ҳожатхонасида ўз жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
15 Август 2022
13578Жорий йилнинг 6 август куни Андижон машинасозлик институтининг 2-босқич талабаси мазкур олий таълим муассасасининг талабалар ётоқхонаси ҳожатхонасида ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR’UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида туғилган 23 ёшли Д.Қ. Андижон машинасозлик институтининг логистика йўналиши 2-босқич талабаси бўлган. У жорий йилнинг 5 август куни институтнинг талабалар ётоқхонасига келган ва ўша куни ётоқхонада тунаб қолган. Эртаси куни соат тахминан 09:30 да ётоқхонанинг ҳожатхонаси эшигига кабел симидан сиртмоқ ясаб, ўзини осиб, жонига қасд қилган.
Д.Қ.нинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича ўлим сабабини аниқлаш юзасидан судга оид тиббий ҳамда суд-биологик экспертизаси тайинланган.
Хабарга кўра, шаҳар прокуратураси томонидан Д.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиши сабаблари аниқланмоқда. Шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттириляпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Филология (инглиз) факультети 2-босқич талабаси Наманган вилояти, Турақўрғон туманида туғилган Б.Ф. олий таълим муассасаси маъмурий биносининг 4-қаватида жойлашган маърузалар хонасининг дераза-ойнасидан ўзини ерга ташлаб, ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган эди.
Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижасига кўра, жорий йил 28 май куни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь