ЎзДЖТУ Филология факультети талабаси нега ўзини ўлдиргани мавҳумлигича қолди
3-саҳифа
−
03 Август 2022
11586Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида талаба ўзини ўқув биносининг тўртинчи қаватидан ташлаб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат жамоатчиликнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлганди.
Мазкур мудҳиш воқеа содир бўлганидан уч ой ўтиб, ҳодиса юзасидан жиноят иши очилмагани маълум бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига кўра, Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
БП маълумотига кўра, жорий йилнинг 29 апрель куни соат 08:10 да Учтепа туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 20-22 ёшлар атрофидаги талабаси ўқув биносининг тўртинчи қаватидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган.
Аниқланишича, мазкур университетнинг Филология (инглиз) факультети 2-босқич талабаси Наманган вилояти, Турақўрғон туманида туғилган Б.Ф. олий таълим муассасаси маъмурий биносининг 4-қаватида жойлашган маърузалар хонасининг дераза-ойнасидан ўзини ерга ташлаб, ўз жонига қасд қилиб, воқеа жойида вафот этган.
ССВ Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали морфология бўлимининг 24 майдаги 407-сонли хулосасига кўра, 2001 йил 22 майда туғилган Б.Ф.нинг ўлими қўшма жароҳат фонида кўкрак қафаси ва қорин ёпиқ тўмтоқ жароҳатлари: тўш суяги ва чап томонлама қовурғалар ёпиқ синиши, юрак, ўпкалар ва талоқнинг лат еб ёрилиши оқибатида келиб чиққан ички қон йўқотишдан юз бергани, мазкур жароҳатлар 3-4 қаватдан йиқилиши оқибатида юзага келган бўлиши мумкунлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети биносида Б.Ф. жонига қасд қилган хонадаги видеоёзувлар кўздан кечирилганида, марҳумнинг ўзи деразадан пастга сакрагани аниқланган.
Олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижасига кўра, жорий йил 28 май куни Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси