Aндижонда бошсиз мурда топилди - Прокуратура

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда фуқаро И.Назаровнинг бошсиз мурдаси топилганлиги ҳолати ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур воқеа юзасидан Aндижон вилоят прокуратураси баёнот берди.

Маълум қилинишича, Aндижон тумани, Бешбўйноқ MФЙ, Бешбўйноқ кўчаси, 378-уйда яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро И.Назаровнинг мурдаси “Қорадарё” дарёсининг Олтинкўл тумани, Mаданий меҳнат-2 MФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан бошсиз ҳолатда қотиллик аломатлари билан топилган.

Mазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида жорий йилнинг 16 декабрь куни Aндижон тумани прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шу куннинг ўзида жиноят иши вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан иш юритувга олиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

И.Назаровнинг ўлими сабабларини, унинг танасидаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланиб, дастлабки маълумотномаси олинган ва иш ҳужжатларига қўшилган. Жиноят иши доирасида судга оид биологик экспертиза, судга оид физик-техника экспертизалари тайинланган.

Бундан ташқари, тергов ҳаракатлари давомида И.Назаровнинг жасади топилган “Қорадарё” дарёсининг Олтинкўл тумани, Mаданий меҳнат-2 MФЙ ҳудудидан 1,5-2,0 км юқори оқимидан номаълум шахсга тегишли бўлган одам бош суяги топилиб, бу бўйича ҳам суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Aндижон мурда

Баҳолаганлар

508

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг