Андижонда фуқароларни “ухлатган” “UzAutoMotors” ходимими?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Андижонда фирибгар ўзини “UzAutoMotors” нинг ходими деб таништириб, фуқароларни чув туширган. Бу хақда  Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маьлум қилинишича, Андижон вилоятининг Асака туманидаги Қадрият маҳалласида яшовчи 29 ёшли Я.Акмалбек, фуқаролар 49 ёшли Ш.Назиржон, 54 ёшли Х.Солижон, 45 ёшли С.Фурқат, 41 ёшли С.Шерзод ва бошқаларга ўзини “UzAutoMotors” АЖнинг кадрлар бўлими бошлиғи деб таништирган. Шундан сўнг, уларга ва қариндошларига “GM-Uzbekiston” автомобиль заводига ҳайдовчиликка ишга киритиб қўйиш ва имтиёзли тўловлар асосида автомашина олиб беришни ваъда қилган.
 
Маьлум бўлишича, Я.Акмалбек 2020 йил май ойидан июнь ойига қадар бўлган вақтда ушбу фуқаролардан жами 21 100 АҚШ доллар ва 760 000 сўм пул маблағларини алдов йўли билан қўлга киритган. Шундан сўнг, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юборган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Я.Акмалбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари давомида, Я.Акмалбек ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

UzAutoMotors GM-Uzbekiston

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг