Андижонда фуқародан қамоқдаги ўғлини озодликка чиқариш учун минг доллар олган шахс ушланди
3-саҳифа
−
06 Январь
5260Андижонда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Гап шундаки, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган шахс бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, ундан пул ундирмоқчи бўлаётгани аниқланган.
У "қармоғига илинган" фуқарога муқаддам ички ишлар органларида ишлаганини айтиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган ўғлини танишлари ёрдамида чиқариб беришни ваъда берган. Бунинг эвазига олдинроқ 200 АҚШ доллари олган. Шундан сўнг, пулнинг қолган қисми, минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ манзил колониясидаги маҳкумнинг “яхши яшаши” учун пул талаб қилган шахс ушланганди.
LiveБарчаси