Манзил колониясидаги маҳкумнинг “яхши яшаши” учун пул талаб қилган шахс ушланди

Жамият

image

Тошкент вилоятида маҳкумни оғир меҳнатга жалб қилмаслигини айтиб, эвазига пул талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда аниқланишича, О.З. исмли фуқаро Д.М. (аёл)нинг укаси Ё.С. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётганидан хабар топиб, ўзини Қибрай туманидаги ғишт ишлаб чиқариш заводи иш бошқарувчиси деб таништирган. 

Шундан сўнг Д.М.га укасини ўзига бириктирилганини айтиб, Ё.С.ни оғир меҳнатга жалб қилмаслик ва енгил шароит яратиб бериш эвазига 8 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Тошкент вилояти Қибрай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг