Андижонда боғча опа болаларни бўралаб сўкди (видео)

Жамият

image

Андижон вилоятидаги хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларни ҳақоратлади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда болалар стол атрофида ўтирганини ва тарбиячи уларни сўкаётганини кўриш мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Анджон тумани “Дарёбўйи” МФЙда жойлашган “О Марзия” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.

Ушбу ҳолатда муассаса тарбиячиси М.Й. болалар билан машғулот ўтказаётган бўлган ва одоб-аҳлоқ қоидаларига зид бўлган сўзларни айтган.

Билдирилишича, ушбу жараёнда педагогик этика қоидаларига зид ҳаракатни содир этганлиги учун М.Й. эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Ҳозирда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги боғчаларнинг бирида тарбиячи боланинг оғзига латта тиқиб, қийнагани ва кейинроқ мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳодиса ортидан “Rayyan Kids Land” боғчасининг фаолияти тўхтатилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг