Андижонда бинонинг томи учиб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманидаги тез тиббий ёрдам шифохонаси ёнида бино томи кучли шамол оқибатида қулаб тушгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Унга кўра, Жалақудуқ тумани “Намуна” МФЙ Илҳом кўчасида жойлашган “Э.” МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган биносининг 60 кв метр том қисми қулаб тушган.

“Воқеа оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 1 та техника жалб этилиб бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Андижон бино

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг