Андижонда аёл ва унинг жияни ўлдириб кетилди
3-саҳифа
−
26 Январь 2023 15734 1 дақиқа
Андижонда аёл ва унинг вояга етмаган жияни яшаш уйидан ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Кеча, 25 январь куни соат 15:40 ларда Хўжаобод тумани “Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласида яшовчи аёл К.А. ва унинг 2005 йилда туғилган жияни С.К.нинг мурдалари яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Андижон вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда малакали ходимлардан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель