Андижонда аҳоли машиналар йўлини тўсиб қўйдими? Ҳокимлик изоҳ берди
3-саҳифа
−
22 Январь 2023
21526Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида маҳаллий аҳоли машиналар йўлини тўсиб қўйгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ҳокимлиги маълумот берди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат кеча, 21 январь куни Андижон шаҳар “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғинида тасвирга олинган бўлиб, видеолавҳада гўёки инсонлар томонидан йўл тўсиб қўйилгандек шарҳ берилган.
Бироқ ҳокимлик ушбу маҳалла темир йўл вокзали яқинида жойлашган бўлиб, йўлнинг тўсилиши аслида йўл ўтказгич қурилиши билан боғлиқ эканини айтмоқда. Лавҳадаги фуқаролар эса электр энергиясида рўй берган носозлик сабаб мутасаддилар билан суҳбатлашишга йиғилган.
Ҳокимликнинг қайд этишича, видеолавҳа тарқалишидан 30 дақиқа олдин, маҳаллада электр носозлиги бартараф этилиши бошланган.
“Яқин соатлар ичида таъминот тикланади. Йўл қурилиш ишлари эса лойиҳа бўйича давом этади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида аҳоли электр энергия йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйганди.
LiveБарчаси