Андижонда 74 ёшли эркак бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
21 Апрель
6966Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани, "Навбаҳор" МФЙ Насриддинов кўчаси 36-уйда яшовчи Ҳабибулла Ҳамдамов бедарак йўқолди. Бу ҳақда бугун, 21 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1950 йилда туғилган Ҳабибулла Ҳамдамов шу йилнинг 23 март куни соат 06:30 ларда яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Унинг белгилари: бўйи 160-170 см атрофида, озғиндан келган, буғдойранг, сочи ва қошларига оқ оралаган, кўзи қора, тишлари табиий бутун. Уйдан чиқиб кетаётганида эгнида кулранг костюм, кўк рангли катак кўйлак, қора рангли шим ва оёғида маҳси калиш бўлган.
Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан 102 ишонч рақамига ёки Шаҳрихон тумани ИИБнинг 74-342-10-02; 74-342-20-02; 93-372-77-88; 93-255-62-00; 97-583-63-42 телефон рақамларига хабар бериш сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 32 ёшли эркак йўқолганди. Топганга 5 млн сўм ваъда қилинган.