Андижонда 7 ёшли бола 40 метрли қудуққа тушиб кетди (видео)

Жамият

image

Бугун, 16 май куни Андижон вилоятида 40 метрли қудуққа тушиб кетган 7 ёшли бола қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:00 да Андижон Қўрғонтепа тумани “Ибн Сино” МФЙ Мактаб кўчасида жойлашган уйларнинг бири ҳовлисидаги чуқурлиги 40 метр, диаметри 90 см бўлган сувсиз, ҳозирда фойдаланишда бўлмаган қудуққа уй эгасининг 7 ёшли ўғли эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган, уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб  ФВБга мурожаат қилинган.

Айтилган манзилга зудлик билан ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ва анжомлар ёрдамида олиб борилган қутқариш ишлари натижасида бола қудуқдан соғ-саломат чиқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган 28-мактабнинг 3-синф ўқувчиси қудуққа тушиб кетиб, вафот этганди. Уни қутқаришга уринган мактаб қоровули ҳам мазкур қудуққа тушиб кетиб, аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Қўрғонтепа қудуқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made