Андижонда 24 ёшли йигит машинасида одам уриб, қочиб кетди
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2023
7753Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Nexia-2 ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмида кетаётган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати катта мутахассиси Абдумажид Раимжонов QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Унга кўра, кеча, 19 ноябрь куни Олтинкўл тумани “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги Фарғона ҳалқа йўлида ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли С.М. бошқарувидаги Nexia-2 машинасида йўлнинг қатнов қисмида кетаётган 25 ёшли У.О.ни уриб юборган ва воқеа жойидан яширинган.
ЙТҲ оқибатида У.О. тан жароҳати олиб, туман марказидаги шифохонага ётқизилган. У кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, бугун, 20 ноябрь куни тонгда вафот этган.
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи Балиқчи туманидан топилиб, тегишли тартибда ушланган.
“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейди Абдумажид Раимжонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида 25 ёшли фуқаро машинада Ички ишлар органи ходимини уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси