Андижонда 20 ёшли қизга танасини салондан чиқаргани учун чора кўрилди (видео)
Жамият
−
19 Май 2023
46765Андижонда 20 ёшли қиз автомобиль ҳаракатланаётган вақтда танасини салондан чиқаргани учун қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 18 май куни соат 23:50 ларда, Асака туман ҳудудида 1998 йилда туғилган фуқаро Ш.О. ўзининг Gentra'сида танишининг таваллуд айёмидан уйига қайтиб келаётган бўлган. Шу вақтда у билан бирга келаётган 2003 йилда туғилган фуқаро М.В. транспорт воситасининг салон қисмидан танасини чиқариб ҳаракатланган ҳолат бошқа бир фуқаро томонидан видеога олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланган.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарларга нисбатан тегишли тартибда қонуний чора кўрилиб, бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь