Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Андижонда ҳоким билан кўришолмаган аёл ўзини ҳокимият биносидан ташламоқчи бўлдими? (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида бир аёл ҳокимият биноси томига чиқиб, ўзини ташламоқчи бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълумки, кеча, 10 март куни соат 11:20 лар атрофида ижтимоий тармоқларда бир аёл Хўжаобод тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими биносининг том қисмида юрган видео тарқалди.

“Тезкор суриштирув натижаларига кўра, видеодаги аёл ҳеч қандай ўз жонига қасд қилиш мақсадида томга чиқмаган”, дейилади хабарда.

Ҳокимликнинг билдиришича, аёл туман ҳокими билан биринчи маротаба учрашиш учун келган, лекин Хўжаобод тумани ҳокими ҳудудлардаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечириш учун жойларга чиқиб кетган. Шундан сўнг, аёлга ҳокимият вакиллари томонидан мурожаати бўлса, қолдириб кетиши ва ҳар шанба куни туман ҳокими қабул ўтказиши айтилган. Аёл ушбу гапларга ишонмасдан, “масъуллар алдашяпти”, деган хаёл билан асабийлашиб, атрофдагиларни қўрқитиш мақсадида бинонинг том қисмига чиққан. 

“Туман ҳокими ҳақиқатдан ҳам ўша вақтда ҳудудларда олиб борилаётган ишларни кўздан кечириш учун жойларга чиқиб кетганди. Ҳоким келгач, аёл билан суҳбатлашиб, унинг мурожаатини ўрганди”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, хабарда учрашув давомида фуқаро расмий ишга жойлангани, мурожаатлари жойида ҳал этилгани ҳам қўшимча қилинган.

“Шу ўринда аҳолидан  бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширмасликларини, мурожаатлари бўлса, белгиланган кунда ҳоким қабулига келиб, тартиб асосида тақдим этишларини  илтимос қилиб қоламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳокимият Хўжабод тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг