Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиб, юк машинасида ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
10:02 1154 1 дақиқа
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, турар жойларга зарар етказди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа бугун, 23 октябрь куни соат 03:30 ларда туманнинг “Найман МФЙ ҳудудидаги Тошмаҳалла кўчасида содир бўлган. 1990 йилда туғилган Н.С. HOWO русумли юк машинасини бошқариб кетаётган вақтда ухлаб қолган. Шундан сўнг, у транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетган ва кўча четидаги узум сўритоғига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, бироқ яқин атрофдаги турар жойларга моддий зарар етган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.
ЙҲХБ ҳайдовчиларни йўлга чиқишдан олдин ўз жисмоний ҳолатига эътибор қаратишга, чарчоқ ёки уйқусизлик аломатлари кузатилганда эса транспорт воситасини бошқармасликка чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормози ишламай қолган юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашиши оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси