Андижон вилоятига янги бош солиқчи тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Фармойиши билан Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Отабек Турсунов 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Солиқ хизмати органларидаги меҳнат фаолиятини 2006 йилда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси фуқароларни рўйхатга олиш бўйича навбатчиси лавозимидан бошлаган.

Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов ДСҚ

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг