Андижон ва Наманганда сув таъминотидаги узилишлар бартараф этилди

Жамият

image

Аввалроқ, Андижон ва Наманганда сув таъминоти тизимида носозлик юз бергани ҳақида хабар қилгандик. Хусусан, Андижонда сув қувури ёрилиб кетганди.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари ва авария хизмати томонидан Наманган шаҳридаги юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғида содир бўлган носозликлар бартараф этилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, “Наманган сув таъминоти” МЧЖ мутахассислари ва авария хизмати томонидан Наманган шаҳар сув таъминоти бўлими тасарруфидаги “Пахталиккўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 ммли юқори босимли магистрал ичимлик суви тармоғи ва Наманган шаҳар “Ишонч” МФЙ “Узумзор” кўчасидаги Д-500 ммли магистрал тармоқларда содир бўлган носозликлар кеча, 11 январь куни соат 18:25 да бартараф этилиб, аҳоли ва бошқа истеъмолчиларга бир маромда ичимлик суви етказиб бериш йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Хонобод-Андижон” марказий сув қувурининг Андижон тумани “Хортум” МФЙга қарашли Арчазор кўчаси ҳудудида жойлашган қисмида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари якунига етган.

Айни пайтда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

сув таъминоти

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг