Андижондан сўнг Наманганнинг бир қисми ҳам сувсиз қолди

Local

image

Бугун, 11 январь куни, Наманган вилоятидаги “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 миллиметрли юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бўлгани сабабли, мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тўхтатилган. Бу ҳақда Наманган вилояти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, “1-Ахсикент”, “2-Ахсикент”, “Гўзал”, “Чаманзор”, “Минчинор”, “Мустақиллик”, “Паҳлавон”, “Нуробод”, “Сиҳатгох”, “Меҳнатобод”,  “Ишонч”, “Истиқбол” МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. 

Хабарга кўра, ҳозирда “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Аввалроқ, Андижон вилоятида ҳам сув қувури ёрилиб кетиши оқибатида аҳолининг бир қисмига вақтинчалик сув етказиб бериш таъминотида узилиш юзага келиши тўғрисида хабар берган эдик.


Rate Count

26

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends