Андижон ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди
Спорт
−
05 Октябрь
12387Фарғонадаги Истиқлол стадионида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги-2024 финалида “Андижон” жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини камбэк эвазига мағлуб этиб, кубок эгаси бўлди.
Ўйиннинг 1-таймида жамоалар гол киритмади ва бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 8-дақиқасида наманганликлар вакили Аброр Исмоилов ҳисобни очди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 8 дақиқа қолганда Андижон аъзоси Муҳаммадкарим Тоиров мувозанатни тиклади. Шу тариқа жамоалар экстра-таймларга йўл олди.
Қўшимча бўлимларнинг биринчисида жамоалар 1:1 ҳисобини ушлаб қолди.
Экстра-таймларнинг иккинчиси драматик тарзда ўтди. Дастлаб, 116-дақиқада андижонликлар вакили Ислом Маматказин жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, “лочинлар” аъзоси Фарруҳ Сайфиев гол киритиб, мувозанатни тиклади. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида “бургутлар“ вакили Владимир Бубаня “Навбаҳор” дарвозасини ишғол қилиб, жамоаси ғалабасини таъминлади. Якуний ҳисоб – 2:3. Шу тариқа “Андижон” ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогини қўлга киритди.
LiveБарчаси