Андижон туманига янги ҳоким тайинланди. Аввалгисини Президент ишдан олганди
Жамият
−
25 Октябрь 2022 7947 2 дақиқа
Андижон тумани ҳокими лавозимига Бахтиёр Рустамович Маматкаримов тайинланди.
Маматкаримов Бахтиёр 1980 йил Қўрғонтепа туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институти, 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2001 йилда “Асакабанк” давлат акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти филиали валюта шўъбаси пул алмаштириш шохобчаси кассири вазифасидан бошлаган.
2003-2020 йилларда “Асакабанк” давлат акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти филиали кредит бўлими мутахассиси, валюта ва савдо амалиётлар бўлими бошлиғи, кредит бўлими бош мутахассиси, “Асакабанк” давлат акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти филиали ички назорат сектори мутахассиси, жамғарма амалиётлар шўъбаси мудири, Марказий банк Андижон вилояти бош бошқармаси Тижорат банкларини назорат қилиш бўлими иқтисодчиси, Банклар ва нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш бўлими иқтисодчиси, “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банки Ички аудит бошқармаси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Ички аудит департаменти директори, “Нефтгазинвест” масъулияти чекланган жамияти тузилган шартномаларнинг ижросини мониторинг қилиш бўйича гуруҳи раҳбари, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ бошқаруви раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг молия ва маркетинг бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов йиғилишда Андижон тумани ҳокими Абдужаббор Экамбердиев ишдан бўшатилганини маълум қилганди.
Олдинроқ, август ойида эса Абдужаббор Экамбердиев шийпоннинг тўрида ўтириб, фуқароларни пойгакда қабул қилаётгани акс этган суратлар тақралиб, кескин мунозарага сабаб бўлганди. Умурзоқов бу иши учун Ўзбекистон бутун дунёга шарманда бўлганини айтганди.
Live
Барчаси