“Андижон” 5-ўйинда ҳам дуранг ўйнади
Спорт
−
27 Ноябрь 1400 2 дақиқа
Кеча, 26 ноябрь куни Осиё Чемпионлар Лигаси 2-уруҳ босқичи 5-турида “Андижон” ўз майдонида Туркманистоннинг “Арқадағ” клубини қабул қилди. Акмал Шораҳмедов шогирдлари 5-турда ҳам дуранг қайд этди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига келиб мезбонлар турнирдаги биринчи голини уришга муваффақ бўлди. 63-дақиқада Исмоил Акинаденинг голи билан “Андижон”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, 68-дақиқада Дидар Дурдиев ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар сақланиб қолди.
“Ютишни жуда хоҳлагандик. Футболчилар ҳам буни роса исташганди. Шунга яраша ҳаракат қилдик. “Ал-Аҳли” ва бошқа жамоалар ҳам “Арқадағ” билан ўйинларда қийналяпти. Ҳимояда жуда зич ўйнайди. Ёриб ўтиш қийин. Лекин мен ўйиндан қониқдим. Кийим алмаштириш хонасида ҳам айтдим. Айниқса, менга иккинчи таймдаги ўйин ёқди. Деярли Туркманистон терма жамоаси билан ўйнаб, охирида рақибни ётиб олиб ва тўпни тепиб юбораётган ҳолатларини кўриш мен учун ёқимли бўлди. Йигитларга раҳмат”, дейди Акмал Шораҳмедов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Бу натижадан сўнг, “Андижон” 5 очко жамғариб, гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Аркадағ”эса 4 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги турда “Андижон” “Ал-Аҳли” майдонига сафар қилади. Туркманистон жамоаси эса “Ал Ҳолидия” клубини қабул қилади.
Live
Барчаси