“Андижон” 200 минг долларга футболчи сотди

Спорт

image

“Андижон” футбол клубининг 21 ёшли аъзоси Шерзод Эсонов Россиянинг “Акрон” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда “Андижон” жамоаси матбуоти матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, ёзги трансфер ойнасида Тольятти жамоасидан Эсонов трансфери бўйича жиддий таклиф тушган. Иккала клуб томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг Эсонов “Акрон” жамоасига 200 минг АҚШ долларига трансфер қилинган.

Қайд этиш жоиз, “Акрон” ўз тарихида илк марта Россия Премьер-лигасида иштирок этади. Ўтган йили жамоа Россия биринчи лигасида бронза медалларга эга чиқиб, элитага чиқишни уддалади.

Маълумот учун, Шерзод Эсонов 2022 йилдан буён “Андижон”да тўп тепиб келаётганди. Жорий мавсумда Эсонов “Андижон” либосда 15 та учрашувда  иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди. Эсонов Ўзбекистон У-20 жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган ва ўтган йили Ханчжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида бронза медалга эга чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Шерзод Эсонов Акрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made