Андер Эррера ёзда МЮни тарк этади
Спорт
−
26 Март 2019 5558 1 дақиқа
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андер Эррера шу ёзда ПСЖ клуби билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг хабар беришича, испаниялик футболчи “манкунианлар” билан шартномасини узайтирмайди ва парижликлар сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.
Маълумотларга кўра, Эррера айни вақтда Парижда бўлиб турибди ва у ерда клуб ва футболчи ўртасида музокаралар давом этмоқда. ПСЖ футболчига ҳафтасига 170 минг евро маош билан 2022 йилга қадар шартнома таклиф қилмоқда.
Ушбу мавсумда футболчи МЮ сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол киритган эди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь