Анчелотти Шомуродовнинг мураббийси бўлиши мумкин

Спорт

image

Римнинг “Рома” клуби раҳбарияти Мадриднинг “Реал” клуби мураббийи Карло Анчелоттини жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда “AS Diario” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Рим клуби собиқ футболчисини мураббий сифатида олиб келишни режалаштирмоқда. Раньери кетган тақдирда Анчелотти асосий номзод бўлади. Анчелоттининг ўзи имкон қадар “Реал Мадрид”да қолишни истамоқда. Клубдан кетган тақдирда ҳам мураббийлик фаолиятини якунлашни истисно этмаган.

Маълумот ўрнида, Карло Анчелотти футболчилик фаолияти давомида 1979 йилдан 1987 йилга қадар “Рома”да ўйнаган. “Рома” айни дамга келиб, А Серия 23-туридан кейин 31 очко билан 9-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Шомуродов Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг