Анчелотти “Реал Мадрид”га қайтиши мумкин – ОАВ

Спорт

image

Италиялик футбол мураббийи Карло Анчелотти фаолиятида учинчи бор “Реал Мадрид”ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда “The Touchline” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият олиб бораётган Анчелотти “қироллик клуби”га ўз хизматларини таклиф қилган. Мадрид клуби ҳозирда унинг номзодини кўриб чиқмоқда. Айни пайтда “Реал Мадрид”ни Хаби Алонсо истеъфосидан сўнг клубнинг собиқ футболчиси Альваро Арбелоа бошқариб келмоқда.

Қайд этилишича, 66 ёшли мутахассис жорий йилнинг ёзида Бразилия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Унинг терма жамоа билан тузилган амалдаги шартномаси мусобақа якунига қадар амал қилади. 

Анчелоттининг маоши йилига 10 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, шартномада Бразилия терма жамоаси турнирда ғалаба қозонган тақдирда 5 миллион евро миқдорида бонус тўланиши ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун, Карло Анчелотти “Реал Мадрид”ни 2013-2015 ва 2021-2025 йиллар оралиғида бошқарган. Ушбу даврда у 2 марта Испания чемпионати, Испания кубоги ва Испания Суперкубоги, 3 марта Чемпионлар лигаси, 3 марта UEFA Суперкубоги ҳамда 2 бор клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мадрид Карло Анчелотти Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг