Анчелотти Модрич ҳақида ҳазил қилди

Спорт

image

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 14-турида "Кадис"га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ярим ҳимоячи Лука Модрич ҳақида ҳазиломус фикр билдирди. Футболчи "Кадис" билан баҳсда бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади ва жамоасини бироз қийин ҳолатга тушириб қўйди.

“Модрич ўз имкониятидан фойдаланганда ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришимиз мумкин эди. Луканинг бахтига Хорватия ЖЧ-2022 учун таркибини эълон қилиб бўлди. Ҳеч қандай муаммо пайдо бўлмайди", дейди Анчелотти.

Испания чемпионатининг 14-туридан кейин “Реал Мадрид” 35 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Барселона"дан икки очко ортда қолмоқда.

Модрич жорий мавсумда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Европа Чемпионлар лигасида 4 та ўйинда 2 та голга муаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Modrich Anchelotti

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг