Анчелотти Фергюсоннинг рекордини янгилади
Спорт
−
09 Ноябрь 2023 3879 1 дақиқа
“Реал Мадрид” устози Карло Анчелотти мураббий сифатида Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) энг кўп ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда футбол журналисти Мистер Чип ўз X саҳифасида маълум қилди.
Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тури доирасида “Реал” ўз майдонида “Брага”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Шундай қилиб, Анчелотти бош мураббий сифатида ЕЧЛдаги 116-учрашувида ғалабани тантана қилди ва шотландиялик афсона Алекс Фергюсоннинг натижасини янгилаган.
Анчелотти 2021 йилдан бери “Реал”ни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
Таъкидлаш жоиз, 4 та турдан сўнг “Реал” 4 та ғалабани қайд этиб, муддатидан аввал ЕЧЛда кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.
Кейинги турда “Реал” “Наполи” билан тўқнаш келади. Учрашув 29 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь