Ана холос! Учтепада ҳам иссиқлик таъминоти қисман узилди
Жамият
−
21 Ноябрь 2020
4321Тошкентда коммунал хизмат ходимлари қишга етарли даражада тайёрланмагани ноябрнинг ўзида маълум бўлди. Дастлаб Олмазор, кейин Чилонзор туманларида кўплаб уйлар авария сабаб иссиқлик таъминотидан узилиб қолди.
Энди эса пойтахтнинг Учтепа туманида ҳам қатор уйларда иссиқлик таъминоти вақтинча ўчирилиди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Ҳокимлик Чилонзор туманининг магистрал қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, бугун, 21 ноябрда Учтепа туманидаги 11-мавзе “Тепақўрғон” маҳалласи ҳудудидаги 41-53, 56-63, 1, 1а, 5, 49а, 50а-уйларида иссиқлик таъминоти соат 17:00 га қадар тўхтатилишини билдирган.
LiveБарчаси