Ана холос! Пиёда юрганларга пул берувчи 1hls лойиҳаси бекор қилингани маълум бўлди
Жамият
−
26 Май 2022
6874Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга пул берувчи “Соғлом турмуш тарзи” (1hls) лойиҳаси бекор қилинган. Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони жорий йилнинг 6 апрель куни қабул қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонининг 4-банди ўз кучини йўқотди.
Кучини йўқотган 4-бандда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи” (www.1hls.uz) платформасини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганди.
Унга кўра:
Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;
ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши белгиланганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Спорт ва туризм вазирлиги 1hls.uz платформаси орқали пул ишлаш бўйича ўзгаришлар амалга оширилаётгани, эндиликда ҳар куни 10 минг қадам пиёда юрганлар ўртасида ҳар ҳафта якунлари бўйича 1 кишига 100 миллион сўм миқдорида пул ва 1 000 кишига велосипед мукофотлари ўйналиши ҳақида хабар берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь