Пиёда юрганлар энди 100 млн сўм олиши мумкин. Қандай қилиб?

Жамият 75353
image

“Соғлом турмуш тарзи” 1hls.uz платформаси орқали тўловларни амалга ошириш бўйича ўзгаришлар амалга оширилади. Бу ҳақда Спорт ва туризм вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, 2022 йил 16 январдан бошлаб, www.1hls.uz платформаси орқали бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга 3 минг сўм пул маблағи бериш тизими тўхтатилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 15 январга қадар ушбу платформа орқали тегишли талабларни бажарган ва электрон ҳамёнига белгиланган маблағларни тўплаган барча фуқароларга ушбу тўловлар амалга ошириб берилади.

Янги тартибга кўра, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги аҳолини янада кўпроқ рағбатлантириш йўлга қўйилади. Бунда ҳар ҳафта якунлари бўйича иштирокчилар ўртасида 1 кишига 100 миллион сўм миқдорида пул ва 1 000 кишига велосипед мукофотлари ўйналади.

Ушбу совринлар ўйини ҳар ҳафта якунлари бўйича “Спорт” телеканалида жонли эфирда тасодифий танлаб олиш механизми орқали ўтказилади.

Шаффофлик ва холисликни таъминлаш, турли қинғир йўллар орқали сохта натижаларни қайд этишга йўл қўймаслик мақсадида жамоатчилик фаоллари, IT-мутахассислари, журналист ва блогерлардан иборат Жамоатчилик назорати кенгаши ташкил этилади ҳамда барча жараёнлар устидан қатъий назорат олиб борилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6748
Рейтинг: 3
t
×