Ана холос! АҚШ Россиянинг “биқин”ига қўшин ташлаяпти
Олам
−
02 Февраль 2022
32024Бугун, 2 февраль куни АҚШ Президенти Жозеф Байден Украинага кўмак учун Шарқий Европага қўшин юборишни маъқуллади. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берган.
АҚШ ҳукуматининг билдиришича, 2 000 нафар америкалик ҳарбийлар НАТОга аъзо бўлган Германия ва Польша ҳудудига жойлаштирилади. Ҳозирга қадар Қўшма Штатларга қарашли 1 000 нафар ҳарбийдан иборат қўшин Германия ва Руминияда бўлиб турибди.
Бундан ташқари, Украинанинг Европадаги иттифоқчилари ҳисобланган Польша ва Британия ҳам Киевнинг тарафини олиб келмоқда. Бу орада Британия томони Украинани қўллаши ҳақида бонг уриб, "қовун тушириш"га ҳам улгурди.
Гап шундаки, Британия Ташқи ишлар котиби Лиз Трасс ўз нутқида адашиб “Британия Қора денгиз орқали ўзининг Болтиқбўйи ҳудудида жойлашган иттифоқчисига қурол-яроқ етказиб бериши” ҳақида айтган. Қизиғи Қора денгиз Европанинг шарқида жойлашган бўлиб, Британия учун умуман ноқулай маршрут ҳисобланади.
Британия расмийсининг хатоси устидан кулиб Россия ТИВ Матбуот котиби Мария Заҳарова ижтимоий тармоққа пост жойлаган.
“Трасс хоним сизнинг тарих ҳақидаги билимларингиз георгафия борасидаги билимингиз олдида ҳеч нарса эмас экан. Агар кимдур дунёни нимадандир қутқармоқчи бўлса, уни мана шундай аҳмоқлик ва беэътиборликлардан қутқарсин”, дея ёзиб қолдирган Кремль расмийси ўз постида.
Украина-Россия низоси
Сўнгги пайтларда Россия-Украина можароси жиддий тус олган. Бир томонда Киевни қўллаётган АҚШ ва НАТО турган бўлса бошқа томонда урушга қарши ҳарбий тайёргарликларни бошлаб юборган Россия турибди.
Украинанинг тарафини олиб АҚШ Киевга 200 миллион доллар миқдоридаги, қарийб 500 тонна қурол-яроғ, 300 та Жевелин танкка қарши ўт очар техникалари ва 5 та МИ-17 вертолётини етказиб берганини билдирган. Бундан ташқари, 8 500 нафар ҳарбийни Шарқий Европага юбориш учун шай ҳолда ушлаб тургани ҳақида маълум қилган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги эса Украинага элита бўлинмасининг 30 нафар ҳарбий хизмаитчисини, 2 000 та танкка қарши ракета ва қурол-яроғ юборилгани ҳақида хабар берган.
Бошқа томондан, Россия Украина баҳонасида “бурни тагига” тиқилиб олаётган НАТОнинг Шарқий Европа томон силжиб келишини қоралаб, унга қарши ўз ҳудуди ва Беларуснинг Украина билан чегарадош ерларида 100 000 дан ортиқ қўшин ва ҳарбий техникалар тўплаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь