“Анҳор” ва “Наврўз” боғлари ўрнида уйлар қурилмайди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги “Анҳор” ва “Наврўз” истироҳат боғлари ҳудудида кўп қаватли уйлар қурилаётгани ҳақида хабарлар тарқалиши ортидан фаол фуқаролар боғ ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилишига қарши имзо тўплашни бошлаганди. Шаҳар аҳолисини хавотирга солган вазият интернетда Golden House компаниясига тегишли бўлган келажакдаги лойиҳанинг визуализацияси пайдо бўлиши туфайли юзага келганди. Девелопер мазкур вазият юзасидан изоҳ берди. 

Билдирилишича, Orient Group Management компаниясининг Golden House девелопери ҳам, Orient Group'нинг бошқа компаниялари ҳам ушбу лойиҳани амалга оширишни ёки хабарда таъкидланган майдончада қурилишни режалаштирмаган.

“Интернетда тарқатилган визуализация 2024 йилда компаниядан кетган Golden House'нинг собиқ ходимининг ички тақдимотидан олинган. Бундан ташқари, турли лойиҳалар мунтазам равишда компаниялар ва ташқи ҳамкорлар томонидан кўриб чиқилиши учун ишчи гуруҳларга тақдим этилади, якунда уларнинг ҳаммаси ҳам маъқулланмайди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Orient Group Management компанияси “Анҳор” боғи ҳудудида жойлашган “Анҳор” савдо марказига бўлган мулк ҳуқуқини бошқа хусусий компанияга ўтказиш ниятида ва фақат ушбу майдончада, савдо маркази ҳудуди билан чегараланган ҳолда, учинчи томон компанияси томонидан янги бино қурилади.

“Golden House ҳақида бундай фикрларни билдираётган нашрлар бизни жуда ҳайратда қолдирди. Компаниянинг ички тақдимотидаги маълумотни интернетга ким ва нима мақсадда жойлаштиргани ҳамда тошкентликларнинг норозилигига сабаб бўлганини билмаймиз. Афсуски, бу масалани ёритиб келаётган ОАВ вакиллари ва блогерларнинг ҳеч бири биз билан боғланиб, расмий тушунтириш сўрагани йўқ”, дейди Golden House бош директори Владимир Калина.

Владимир Калинага кўра, Golden House пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда ва “Анҳор” ва “Наврўз” боғларида иш олиб боришни  режалаштирмаяпти. 

“Мени яхши тушунишлари учун яна бир бор такрорлаб ўтаман: бу объектлар, айниқса боғларнинг яшил ҳудудлари бўйича мутлақо режаларимиз йўқ”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

истироҳат боғи “Анҳор” “Наврўз”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг