Амстердамдаги тартибсизликларда портлашлар содир бўлди 

Олам

image

Коронавирусга қарши чекловлар сабабли тартибсизликлар давом этаётган Нидерландия пойтахти Амстердамда портлашлар юз берди. 

Қўпорувчилик ҳаракатлари Амстердам четидаги Осдорп ҳудудида содир бўлган. 

Қайд этилишича, портлашларнинг бири намойишчилар томонидан ёқиб юборилган юк машинасида, бошқаси эса савдо дўконида юз берган.

Шунингдек, тартибсизликлар пайтида полиция билан тўқнашувлар содир бўлган. Манбага кўра, айни пайтда, ҳудудда комендантлик соати жорий этилиб, норозилик ҳаракатлари деярли тўхтаган. 

Қайд этилишича, намойишчиларнинг сўнгги гуруҳлари хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган овқатланиш шохобчасини бошпана қилган.

Миллий полиция бошлиғи Виллем Вуэлен кеча, 26 январдаги тун аввалги кунларга қараганда "анчагина тинч" ўтганини таъкидлаган. 

Бироқ, у ижтимоий тармоқларда кўчага чиқишга чақириқлар ҳали ҳам кўп бўлаётганини айтмиоқда.

Маълумот учун, Нидерландияда тартибсизликлар 24 январь куни мамлакатда комендантлик соати амалга киргандан сўнг бошланган. 

Нидерландия Ҳукумати жорий йилнинг 9 февралигача кучли локдаунни узайтирган. Мамлакатда фақатгина озиқ-овқат ва зарур моллар сотиладиган дўконлар мижозларга хизмат кўрсатади. Кафе, ресторан, театрлар, музейлар, кўнгилочар марказлар, ҳайвонот боғлари, сартарошхоналар, гўзаллик салонлари, казинолар, сауналар, бассейнлар, спорт заллари бутунлай ёпилган. 

2020 йил 16 декабрдан бошлаб Нидерландиядаги барча таълим муассасалари масофавий режимга ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нидерландия

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг