Амстердамда карантин чекловларига қарши норозилик бошланди

Олам

image

Нидерландия пойтахти Амстердамда кеча, 21 март куни коронавирус пандемиясига қарши ўрнатилган чекловлар ортидан намойишлар бўлиб ўтди. Уларда иштирок этганларнинг 150 нафари ҳибсга олинди. Бу ҳақда шаҳар полициясининг Twitter'даги саҳифасида хабар берилган. 

Фаоллар Амстердамдаги Музей майдонида йиғилган. 

Намойиш "эркинлик учун кофе ичиш" шиори остида бўлиб ўтган. 

Полиция оломонни тарқатиш учун сув пуркагичлардан ҳам фойдаланган. 

"150 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, уларнинг аксарияти 2.2.-моддага биноан (жамоат тартибини бузиш)", дейилган полиция баёнотида.

Акцияда Амстердамнинг 300 га яқин аҳолиси иштирок этган. 

Маълумот ўрнида, 20 март куни ҳам шаҳарда худди шундай норозилик намойиши бўлиб ўтган. Ўша куни 250 дан ортиқ одам митингда иштирок этган. Полиция уларни сув пуркагич ёрдамида тарқатган. 

Нидерландияда 1 218 412 киши коронавирусга чалинган, 16 410 киши касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Амстердам

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг