Амир Темур қабри қандай очилган? (фото)

Жамият

image

Ўзархив” агентлиги Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилиши акс этган суратларни омма эътиборига ҳавола этди.

1941 йил Амир Темур қабрини очилиши экспедициясига академик Т.Н.Қори-Ниёзий ва антрополог М.М.Герасимов бошчилик қилган.

1

Таъкидланишича, ушбу фото ҳужжат Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.

1941 йилнинг апрель ойида Самарқанддаги Амир Темур, Улуғбек, Қозизода Румий даҳмаларини очишга рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Халқ орасидаги ривоятларга кўра, Соҳибқироннинг руҳи безовта қилинса, уруш бошланиши муқаррар бўлган. Бу воқеадан кейин 1941 йилда Иккинчи жаҳон урушининг СССР ҳудудидаги асосий қисми бошланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Амир Темур

Баҳолаганлар

2175

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг