Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Жамият
−
03 Апрель 4700 1 дақиқа
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан эртага, 4 апрель куни Тошкент шаҳрида Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтади. Шу сабабли пойтахтдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали пиёда юришлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетидан соат 08:00 да бошланади ва 12:30 га қадар давом этади.
Ҳарбий бўлинмалар дастлаб бошланиш нуқтасидан Паркент ва Мустақиллик кўчалари бўйлаб Амир Темур жанговар байроғини кўтарган ҳолда бугунги кундаги жанговар ва кундалик ҳарбий либослар билан бирга Амир Темур даврига оид қурол-аслаҳа ва кийим бошда ҳаракатланади. Амир Темур хиёбонидаги тўхташ нуқтасида театр саҳналари, фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари, бўлинмаларнинг жанговар чақириғи, ҳарбий оркестрнинг дефиле намойишлари ижро этилади. Шундан сўнг бўлинмалар Мустақиллик ва Темирйўл кўчалари бўйлаб манзилга қайтади.

Эртага, 4 апрель куни юқорида келтирилган кўчаларда соат 08:00 дан 12:30 гача бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Live
Барчаси04 Апрель