Америкаликлар уйда қолишга қарши митингга чиқди
Олам
−
20 Апрель 2020
6162Вашингтонда 2 500 га яқин одам коронавирус сабабли жорий этилган чекловларга, жумладан, уйга қолиш тартибига қарши Капитолийда норозилик намойишига чиқди. Бу ҳақда “Seattle Times” газетаси ёзмоқда.
Газетанинг маълум қилишича, чекловлар май ойининг тўртинчи кунига қадар амал қилади, аммо муддат узайтирилиши мумкин. Айни кунларда штатда 12 мингдан камроқ одам коронавирусга чалингани қайд этилган.
Митингни қонун чиқарувчилари республикачилар уюштирди. Республикачилар партияси аъзоси Роберт Сазерлэнд, агар ҳукумат намойишга қарши чиқса, йиғилганларни “исён кўтаришга” чақирди.
Газетанинг ёзишича, митинг штат губернатори Жей Инзлининг буйруғи ва тиббиёт мутахассисларининг кўрсатмаларига зид равишда ўтказилмоқда. Хусусан, намойишчилар 50 ва ундан ортиқ киши бўлиб тўпланишган, масофани сақлашмаган ва ҳатто тиббий ниқобсиз бўлишган. Губернатор митингга қарши чиққан.
LiveБарчаси