Америкаликлар БМТга ҳукумат устидан шикоят қилди

Олам

image

АҚШда намойишчилар оломони Нью-Йоркдаги БМТ қароргоҳи олдида тўпланишди. Улар ташкилотнинг барча аъзоларидан АҚШнинг қора танлиларга қарши ҳаракатларини ҳисоб-китоб қилишни талаб қилмоқда.

Намойишчилар дунёнинг ҳар бир мамлакати қора танлиларга нисбатан давлат сиёсатини ва Америка полициясининг ирқий ёндашувини танқид қилишди. Улар БМТ томонидан АҚШ ҳукуматини аниқ қадамлар қўйишга мажбур қиладиган резолюция қабул қилиниши кераклигини айтишмоқда.

Айрим намойишчилар полицияни тугатишга ва маблағларни ижтимоий эҳтиёжларга йўналтиришга чақирмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, полиция ходимлари "одамларни ғазаблантирмоқда".

Аввалроқ, БМТнинг Африка миллатига мансуб одамларнинг ҳуқуқлари бўйича экспертлар гуруҳи қора танли америкалик Жорж Флойднинг ўлими муносабати билан АҚШ расмийларига хат йўллаган эди. Одатда, ташкилотнинг махсус ҳисоботчиси ўзларида пайдо бўлган муаммони тушунтиришлари ва тергов ҳақида ҳисобот беришлари учун ҳукуматларга мактуб юборади.

Америка Қўшма Штатларининг ва бошқа мамлакатларнинг ўнлаб шаҳарларида бир неча кундан бери Миннеаполисда афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Баъзи ҳолларда норозиликлар тартибсизликлар, полиция билан тўқнашувлар, талончилик ва босқинчилик билан якунланмоқда


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БМТ

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг