Америкаликлар Байденни “қари”, Трампни “аҳмоқ” деб ҳисоблайди
Олам
−
28 Август 2023
5732АҚШ Президенти Жо Байденнинг ёши унинг америкаликлар орасида қўллаб-қувватлаш даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Associated Press” нашри маълум қилди.
Гап шундаки, Американинг Жамоатчилик билан алоқаларни ўрганиш маркази “Байденни сайлайсизми?” қабилидаги савол билан америкаликлар орасида сўровнома ўтказди. Респондентларга кўра, Байденнинг ёши бироз ўтиб қолгани сайловчилар учун кўпроқ ташвиш туғдиради ва бу омил унинг 2024 йилги кампаниясига зарарига хизмат қилиши мумкин.
“Сўровда қатнашганларнинг 77 фоизи Байденни яна тўрт йил президент бўлиш учун жуда қари, деб баҳолади. Нафақат республикачиларнинг 89 фоизи, балки демократларнинг 69 фоизи ҳам шундай фикрда”, деб ёзилган сўровнома баёнотида.
“Одамлар сизни ҳисобдан чиқариб, ёшингиз ўтганини айтишса, бу осон эмас. Жин урсин, мен бу ҳақда ниманидир тушунаман”, дея ҳазил қилган эди давлат раҳбари аввалроқ.
Шунингдек, сўров иштирокчиларининг уч фоизи АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампни “ақлсиз” деб атаган, 1 фоизигина эса уни “қари” деб таърифлаган.
Маълумот учун, Трамп 2017 йилда президентлик курсисини эгаллаганда 70 ёшда эди. Бу кўрсаткич билан у 69 ёшида президент бўлган Рональд Рейганнинг рекордини ортда қолдириб, АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланган. Аммо 2021 йилги сайловда рекорд Байден томонидан яна янгиланди – у 78 ёшида президентликка сайланди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден Украина ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан назорат қилиниши, Оқ уй раҳбари улардан миллионлаб доллар олганини айтди.