“Америкага ўлим!”: Эрон миллий қаҳрамони Сулаймоний билан видолашяпти
Олам
−
05 Январь 2020
12244Бугун, 5 январь куни Эрон мамлакатнинг асосий стратеги Қосим Сулаймоний билан видолашяпти. Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” бўлинмаси қўмондони Сулаймонийнинг жанозаси мамлакатнинг Аҳвоз шаҳрига келтирилди.
Юз минглаб эронилклар кўчада “Америкага ўлим!” шиорлари билан интиқом олиш ҳақида бақиряпти. Сулаймонийнинг танаси Аҳвозда ташкил этилган маросимдан кейин Кермонга олиб борилади ва дафн этилади.
Ижтимоий тармоқда америкаликлар томонидан ўлдирилган генерал сўнгги йўлга Chevrolet (АҚШнинг General Motors автоконцерни маҳсулоти)да кузатилганига эътибор қаратган.
Эронда генерал миллий қаҳрамонга айланди. У билан хайрлашиш учун миллионлаб кишилар кўчаларга чиқмоқда.
Эронлик полициячилар БМТнинг Теҳрондаги офиси олдига генералнинг портретларини кўтарган ҳолда тўпланишди.
Бошқалар масжидларда ибодат қилишди.
Намойишлар Покистонгача етиб борди: Лаҳордаги шиалар Америка ва Исроил байроқларини ёқишди.
Сулаймонийнинг ўлдирилишига қарши намойишлар Кашмирда ҳам давом этди.
Сулаймонийнинг ўлдирилиши
Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод халқаро аэропортига ҳаво ҳужуми вақтида ўлдирилди. Пентагон операцияга буйруқ шахсан Президент Дональд Трампдан келганини маълум қилди.
Сулаймоний бошчилигидаги “Қудс” бўлинмаси Эроннинг мамлакат ташқарисидаги ўта муҳим операцияларини амалга оширган. Шунингдек, генерал тўғртидан-тўғри Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаийга боғлангани ҳақида маълумотлар мавжуд. Унинг ўлимидан кейин Олий раҳбар АҚШдан қасос олишни ваъда берди ва кейинроқ Сулаймонийнинг ўринбосари Исмоил Қоонини “Қудс” қўмондони этиб тайинлади.
Трамп Сулаймонийни миллионлаб одамлар, жумладан минглаб америкаликлар ўлимида айблади ва уни "дунёнинг биринчи рақамли террорчиси" деб атади.
LiveБарчаси