Америка кубогида чорак финал жуфтликлари шаклланди
Спорт
−
03 Июль
4768Америка Қўшма Штатларида ўтказилаётган футбол бўйича Америка кубогининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди ва чорак финалнинг барча жуфтликлари аниқ бўлди.
Д гуруҳида Бразилия ва Колумбия 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан бўлса, Коста-Рика Парагвайдан 2:1 ҳисобида устун келди.
Шундай қилиб, Аргентина, Канада, Венесуэла, Эквадор, Уругвай, Панама, Бразилия ва Колумбия терма жамоалари турнирнинг чорак финал йўлланмасига эга чиқди.
Чорак финалда Аргентина-Эквадор, Венесуэла-Канада, Колумбия-Панама ва Уругвай-Бразилия қарама-қаршиликлари бўлиб ўтади. Мазкур босқич ўйинларини Аргентина-Эквадор ўртасидаги баҳс бошлаб беради. Ўйин 5 июль куни Тошкент вақти билан тонгги соат 6:00 да старт олади. Чорак финал 7 июль куни якунланади.