Олимпия чемпиони Шаҳобиддин Зоиров илк жангини ўтказди
Спорт
−
26 Июль 2021 5950 1 дақиқа
Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) ўз чемпионлигини ҳимоя қилишни бошлади. Бухоролик боксчи туркиялик Батухан Чифтчини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
Амалдаги Олимпия ва Жаҳон чемпиони Зоиров рақибига деярли имконият қолдирмади. Ҳатто, иккинчи раундда Чифтини нокдаун ҳолатига тушуришга ҳам улгурди. Баҳсни бошқариб борган ҳакамларнинг барчаси унинг ғалабасини эътироф этишди.
Шаҳобиддин Зоиров кейинги даврада Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.
Аввалроқ, қиличбоз Зайнаб Дайибекова дастлабки иккита баҳсда ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь